Жанубий Корея космосга ракета учирди
Парвоз Жежу ороли яқинида амалга оширилган.

Шимолий Кореядан сўнг, кўп вақт ўтмай Жанубий Корея ҳам космосга ўз ракетасини учирди.
“Сунъий йўлдошни фазога олиб чиқиши режалаштирилган ракетанинг парвози муваффақиятли амалга оширилди”, — дейди мамлакат мудофаа вазирлиги.
Парвоз 4 декабрь куни Жежу ороли яқинида амалга оширилган.
Бу ракета мамлакатнинг 2022 йилнинг март ва декабрь ойларида амалга оширилган икки парвозидан сўнг учинчи муваффақиятли синови ҳисобланади. Вазирлик парвозни Пхенян ўзининг биринчи ҳарбий жосуслик сунъий йўлдошини учирганидан сўнг эришилган муҳим босқич сифатида олқишламоқда.





