8 ёшли қизга уятсиз ҳаракат қилган эркак қамалди
Судда унинг иши кўриб чиқилиб, ҳукм ўқилди.

Аввалроқ Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида 8 ёшли қизни мажбурлаб ўпиб, уятсиз ҳаракатлар қилган эркак ушлангани хабар қилинганди.
Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида М.И.га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ, М.И. Жиноят кодексининг 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 50-моддаси (озодликдан маҳрум қилиш) 6-қисми талабидан келиб чиққан ҳолда 5 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.
Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинган.







