Блогер Фозилхўжа Орифхўжаев озодликка чиқди
У ўтган йили озодликдан маҳрум қилинганди.

Блогер Фозилхўжа Орифхўжаев озодликка чиқди. Бу ҳақда ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташанов ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Орифхўжаев 2022 йилда Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман суди томонидан 7,5 йилга қамалганди.
Таъкидланишича, блогер шартли равишда муддатидан аввал озодликка чиқарилган.







