Бугундан пойтахт кўчаларида King Long электробуслари ҳаракатлана бошлади
Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ маълум қилди.

Президентнинг 2023 йил 16 февралдаги 59-сонли қарорига асосан, Тошкент шаҳри учун харид қилинган 200 дона ўта катта сиғимли King Long русумли автобусларга ишлаб чиқарувчи завод — "Xiamen King Long United Automotive Industry Co., Ltd" томонидан бонус тариқасида қўшимча 2 дона Кинг Лонг электробуслари тақдим этилди.

Ҳозирги кунда, Кинг Лонг электробусларни тест синовларидан ўтказиш ҳамда ушбу электробусларни бошқарувчи ҳайдовчиларни ўқитиб махсус сертификатлар билан таъминлаш ишлари ниҳоясига етказилди. Ушбу электробуслар бугун, 6 декабрдан 14-сонли "ТТЗ АШБ — Тошкент вокзали" автобус йўналишида хизмат кўрсатишни бошлади.







