Пара дзюдочиларимиз Токио Гран-Присида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади
Бу ҳақда Паралимпия қўмитаси хабар берди.

Кеча Токио Гран-Присининг иккинчи кунги беллашувлари бўлиб ўтди. Мусобақанинг сўнгги кунида 4 нафар вакилимиз совринли ўринларни қўлга киритди:
Эркаклар:
Довурхон Кароматов 90 кг (J2) – кумуш
Аловиддин Жўрақулов + 90 кг (J2) – бронза

Аёллар:
Муниса Мадримова – 70 кг (J2) - олтин
Феруза Эргашева + 70 кг (J1) – бронза
Шу тариқа терма жамоамиз дунёнинг 40 га яқин давлатидан келган энг сара пара дзюдочилар иштирок этган Гран-Прида 3 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза, жами 8 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.








