Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон раҳбари билан телефонлашди

Мулоқотда икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон раҳбари билан телефонлашди

Бугун, 6 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

 

Суҳбат аввалида давлат раҳбари Қирғизистон Президентини таваллуд куни билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва катта муваффақиятлар, қардош қирғиз халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

 

Мулоқотда икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди, бўлажак тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

 

Етакчилар мустаҳкам дўстлик ришталари, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик алоқаларига асосланган Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатлари бугун юқори суръатда ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар.

 

Турли даражаларда фаол мулоқотлар ва самарали алмашинувлар давом этмоқда. Товар айирбошлаш ҳажми ошмоқда. Машинасозлик, электротехника, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда қўшма кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Ўзбекистон-Қирғизистон фондининг фаолияти доирасида 11 та истиқболли бизнес лойиҳаси молиялаштирилди.

 

Ҳудудлараро ва маданий-гуманитар ҳамкорлик кенгайиб бормоқда.

 

Давлат раҳбарлари минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашиб, инфратузилмавий лойиҳаларни жадаллаштириш муҳимлигини таъкидладилар.

custom img

Саида Мирзиёева Пекиндаги Хитой Коммунистик партияси тарихи музейига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева Хитойнинг бир асрлик тараққиёт йўлини акс эттирувчи мажмуа ҳақидаги таассуротларини билдирди.

custom img

Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан 558 нафар ватандош давлат мукофотлари билан тақдирланди

Маросимда Шавкат Мирзиёев мукофотларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди.

custom img

Саида Мирзиёева Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан ҳам учрашди

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

“Электр узилди” деган гап одамларнинг эсидан чиқиб кетди — Шавкат Абдураззоқов

Наманган вилояти ҳокими вилоятда электр таъминоти яхшилангани ва йирик энергетика лойиҳалари амалга оширилаётганини таъкидлади.

custom img

Ҳомиладорлик ва касаллик нафақалари “Baraka” ижтимоий картасига ўтказилади

Нафақа олиш учун банкка бориш, алоҳида ҳисоб очиш ёки қўшимча ариза топшириш талаб этилмайди.

custom img

“Бу сизларга янги куч-ғайрат ва илҳом беради” — Шавкат Мирзиёев

Президент давлат мукофотларини тантанали равишда топшириб, уларга келгуси фаолиятида янги куч ва илҳом тилади.

custom img

COP17: Ўзбекистонда ерларни тиклаш учун янги инвестиция ташаббуслари илгари сурилди

Тадбирда Қорақалпоғистон тажрибаси, ерларни тиклаш лойиҳаларини молиялаштириш ва янги илмий-амалий марказлар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чўлларни ўзлаштирган деҳқондан уста-наққошгача — фидойи юртдошлар мукофотланди

Сурхондарёлик меҳнат фахрийси Абдусаттор Қурбоновнинг деҳқончиликни ривожлантириш ва чўлларни ўзлаштиришдаги меҳнати алоҳида эътироф этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"