Ёқутистонда совуқлар 60 даражага яқинлашди
5 декабрь куни эрталаб Ёқутистонда энг паст — -57 даражагача бўлган ҳарорат қайд этилган.

Саха Республикасида (Ёқутистон) совуқлар 60 даражага яқинлашди.
5 декабрь куни эрталаб Ёқутистонда энг паст — -57 даражагача бўлган ҳарорат қайд этилган.
Амга, Итик-Кюель ва Чурапчада ҳаво ҳарорати -53 даражага тушган.
Хабардино, Тёплый Ключ, Батамайда термометрлар -52 даражани кўрсатди.
Намци, Усть-Нер, Верхневилюйск, Усть-Моме, Крест-Хальджа ва Покровскда ҳаво ҳарорати бир ёки икки даража юқори.





