Спорт

Гвардиола жамоасига нима бўляпти?

"Сити" 2016/2017 йилги мавсумдан бери кетма-кет ғалабасиз cерия қайд этмоқда.

Гвардиола жамоасига нима бўляпти?

 

"Манчестер Сити " АПЛда кетма-кет учта ўйинда дуранг ўйнади ва охирги ўйинда мағлубият аламини тотиб кўрди. Бу узоқ вақтдан бери Европанинг энг кучли жамоаси деб аталган клуб учун ўзига хос воқеа бўлди. "Сити" 2016/2017 йилги мавсумдан бери кетма-кет учта ўйинни ғалабасиз ўтказмаган. Бу Гвардиоланинг эндигина шаклланаётган жамоадаги биринчи йили эди ва асосий таркибда дарвозабон Вилли Кабалеро ва ҳужумчи Нолито кабилар ҳаракат қиларди.

 

Ҳозир "Сити"да ҳар бир позицияда топ-футболчи бор, шунинг учун ҳам натижалар ҳайратланарли. Ҳали мавсумнинг 15-тури ортда қолди. Аммо жамоа "Арсенал"дан олти очколик фарқ билан ортда қолмоқда.

 

Уч дуранглардан энг ҳайратланарлиси "Челси" билан ўтган ўйин бўлди. Урилган голлар вақтига назар ташласангиз, лондонликлар “қайта тикланди” деб ўйлашингиз мумкин. Бироқ, ўйин борасида "Челси" рақибидан ҳам яхшироқ кўринди.

 

"Челси" бош мураббийи Почеттино тартибсиз футболни жорий этишга муваффақ бўлди, "Сити" эса тўпни назорат қила олмади. Гвардиола ўйинни ўзгартира оладиган алмаштиришларни амалга оширди (Доку ўрнига Греалиш, Алварес ўрнига Ковачич майдонга тушди), аммо вазият ўзгармади. Ўйин эса 4:4 ҳисобидаги натижа билан якунланди.

 

"Ливерпул" ва "Тоттенҳем" билан ўйинлар ҳам дуранг билан якунланди. "Сити" кўпроқ имкониятлар яратди, аммо уларнинг ижроси борасида камчиликларга дуч келди. Бу, айниқса, "Тоттенҳем"га қарши ўйиннинг биринчи бўлимида яратилган имкониятларга кўпроқ мос келади.

 

Норвегиялик футболчи Эрлинг Ҳоланд "Тоттенҳем" билан ўйинда иккита голли узатма амалга ошириши мумкин эди, бироқ у фақат битта голга эриша олди. Бундан ташқари, "Манчестер Сити" сўнгги турда "Астон Вилла"га кичик ҳисобда имкониятни бой берди. Шу тариқа жамоа рақибларидан бир неча очкога ортда қолиб кетди.

custom img

Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцариянинг “Лугано” клубида давом эттиради

18 ёшли футболчи виза расмийлаштирилгач, янги жамоаси сафига қўшилади.

custom img

UEFA Жанни Инфантинони FIFA президенти лавозимидан четлатмоқчи

UEFA FIFА президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларини хусусий инвесторларга топшириш режаси бекор қилинганидан сўнг ташкилот раҳбариятига нисбатан ишончсизлик билдирди.

custom img

“Бунёдкор” молиявий муаммолар сабаб Суперлига доирасидаги сафар ўйинига бормайди

Жамоада харажатларни қоплаш учун маблағ мавжуд эмас.

custom img

UEFA FIFA тижорий режасидан воз кечмаса, ЖЧни бойкот қилади

UEFA ва унга аъзо 55 та миллий футбол ассоциацияси FIFA Жаҳон чемпионати бўйича янги тижорий режасини бекор қилмаса, ташкилот мусобақаларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

custom img

FIFA собиқ Президенти Жаҳон чемпионатига инвестор жалб этиш режасини танқид қилди

У мундиал тижорат активи эмас, балки жаҳон футболининг маданий мероси эканини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон терма жамоаси FIFА кунларида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади

Учрашув Жанубий Кореяда бўлиб ўтади.

custom img

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026'нинг энг чиройли 2-голи деб топилди

Шомуродов гуруҳ босқичининг учинчи турида Конго ДР дарвозасига гол киритганди.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради

Ҳусанов ўтган мавсум клуб сафида 37 та учрашув ўтказиб, жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"