"Сити" тўртта ўйиндан бери АПЛда ғалаба қозона олмаяпти
Бунга сабаб нима?

Англия премьер-лигасининг 15-турида “Манчестер Сити” “Астон Вилла”га қарши сафардаги учрашувда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу манкунианликлар учун қаторасига тўртинчиси ғалабасиз церийага айланди.
Аввалги учта ўйинда “Манчестер Сити” 12 ноябрда "Челси" билан меҳмонда (4:4), 25 ноябрда "Ливерпул" билан (1:1) ва 3 декабрда "Тоттенҳем" билан (3:3) дуранг ўйнаганди. Шу тариқа, жамоа олий лиганинг сўнгги тўртта учрашувидан сўнг уч очкони қўлга киритди.
Англия чемпионатидаги сўнгги тўққизта учрашувда "Манчестер Сити" фақат учтасида ғалаба қозонган. Жамоа турнир жадвалида тўртинчи ўринга тушиб кетди. Клуб 15 учрашувда 30 очко жамғарган.







