Украина собиқ депутати Москва вилоятида ўлик ҳолда топилди
Украина хавфсизлик хизмати Иля Киванинг ўлимини тасдиқлаб, уни "хоин" деб атади.

Иля Киванинг ўлими Украина хавфсизлик хизматининг махсус операцияси экани айтилмоқда. У давлатга хиёнат қилиш, нафрат уйғотиш, ҳокимиятни эгаллаш ва агрессив урушга чақиришда айбланиб, Украинада сиртдан 14 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.
Украина хавфсизлик хизмати Иля Киванинг ўлимини тасдиқлаб, уни хоин деб атади.
“Ҳа, биз Кива ўлганини тасдиқлашимиз мумкин. Украинанинг бошқа хоинлари ҳам худди шундай тақдирга дучор бўлади”, — деди Украина разведкаси вакили.
ОАВ Кива отиб ташланган бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзмоқда. Унинг бошида ўқдан қолгани тахмин қилинаётган тешик бўлган.






