Андижонда 50 дона майнинг қурилмаси аниқланди
У давлатда салкам 2,5 млрд зарар келтирган.

Андижон вилоятида 2,4 млрд сўмликдан зиёд зарар келтирган майнинг фермаси аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, “Э.“ МЧЖга тегишли ишлаб чиқариш цехида 33 дона майнинг қурилмаси электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланган ҳолда ноқонуний фойдаланиб келинган.
Дастлабки қайта ҳисоб-китобларга кўра, ушбу МЧЖ томонидан тизимга 2,4 млрд сўмликдан зиёд зарар етказилган.
Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.







