"Барса" Феликс ва Канселони олиб қолмоқчи
Бу ҳақда клуб президенти маълум қилди.

"Барселона" президенти Жоан Лапорта Каталония клуби ҳимоячи Жоау Кансело ва вингер Жоау Феликсни жорий мавсум якунида ижара шартномаси тугагач, жамоада сақлаб қолиш ниятида эканини айтди.
"Кансело ва Феликс бизга қўшилганидан бери юқори савияда ўйнашмоқда. Клуб уларни кейинги мавсумларда сақлаб қолиши мумкин. Биз яқин вақт ичида бу футболчилар бўйича музокараларни бошлашни режалаштирмоқдамиз, чунки биз "Манчестер Сити" билан ҳам, "Атлетико" билан ҳам яхши муносабатларга эгамиз", - деди Лапорта.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВда "Барселона" Кансело учун 15 миллион евродан кўп бўлмаган пул тўлашга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ўз навбатида, "кўк-анорранглилар" Феликс учун 30-40 миллион евро маблағ сарфлашга тайёр.







