Спорт

"Бавария" ўзига керакли футболчи топди

У Ла Лига клуби аъзоси.

"Бавария" ўзига керакли футболчи топди

 

"Гранада" вингери Браян Сарагоса "Бавария"га ўтади. Келишув қишки трансфер ойнасида якунланади, бироқ футболчи ижара асосида мавсум охиригача испан клубида қолади ва фақат ёзда Мюнхенга боради. Шартнома 2028 йилгача мўлжалланган. Немис нашрлари хабарига кўра, янги футболчи "Бавария"га 15 миллион еврога тушган.

 

Асосий футбол инсайдери Фабрицио Романонинг қўшимча қилишича, “РБ Лейпциг” ҳам Сарагоса учун кураш олиб борган, клуб футболчи учун 14 миллион евро тўлашга тайёр эди. Аммо бу немис жамоаси футболчини 2024 йилнинг январида сотиб олишни режа қилган. Шунингдек, Браяннинг ўзи ва "Гранада" ҳам мазкур трансферга розилик билдиришган.

 

Сарагоса ҳақида нималар маълум?

 

У 22 ёшда ва бир неча ойдан бери юқори савияда ўйнамоқда. Футболчи шу йилнинг август ойида Ла Лигада дебют қилди ва дарҳол асосий таркиб футболчисига айланди. Испания чемпионатининг 15-турида кейин вингер ҳисобида "гол+пас" тизими бўйича 5+2 очко бор. Бу топ-клуб ўйинчиси учун стандарт ҳолат бўлиб кўринади. Сарагоса ўз клубида гол уриш бўйича етакчи ҳисобланади. Шунингдек, кутилган узатмалар, аниқ зарбалар, олдинга силжишлар ва дриблинглар борасида ҳам устунликка эга. Муваффақиятли дриблинг (40 дриблинг) бўйича у Ла Лиганинг барча 20 та жамоаси футболчилари орасида биринчи ўринда туради. Бироқ, бу ерда 30 та дриблинг муаллифи бўлган Винициуснинг жароҳатини ҳисобга олиш керак.

 

Сарагосанинг ўсиши диққатга сазовор. У ўзининг кучли томонлари билан "Барселона"га қарши ўйинда ўзгаришларга сабаб бўлди. Аввалига Сарагоса тезкорлиги туфайли ҳимоячилар ортидан очилиб, дарвоза томон кучли зарба берди. Учрашувда киритган голи эса ҳақиқатан ҳам совуққонлик ва техникани талаб қиладиган ажойиб гол эди.

 

Аслида Сарагоса Испания ёшлар терма жамоасининг 10-рақами эгаси. Яна бир жиҳати шундаки, қанот ҳужумчиси ҳозирча катталар терма жамоасида фақат битта ўйин ўтказди. "Барселона"га қарши ўйиндан бир неча соат ўтгач, Сарагоса терма жамоага таклиф қилинди. У дастлабки рўйхатга киритилмаган, аммо "Вилярреал" вингери Жереми Пинаулт жароҳати туфайли у чақирилган. Бироз вақт ўтгач, Ламин Ямал ҳам Испания терма жамоасини тарк этди. Шу ўринда аниқлик киритиб ўтиш жоизки, иккаласи ҳам ҳужумнинг кўпроқ ўнг қанотида, Сарагоса эса чап қанотда ўйнайди.

custom img

Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцариянинг “Лугано” клубида давом эттиради

18 ёшли футболчи виза расмийлаштирилгач, янги жамоаси сафига қўшилади.

custom img

UEFA Жанни Инфантинони FIFA президенти лавозимидан четлатмоқчи

UEFA FIFА президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларини хусусий инвесторларга топшириш режаси бекор қилинганидан сўнг ташкилот раҳбариятига нисбатан ишончсизлик билдирди.

custom img

“Бунёдкор” молиявий муаммолар сабаб Суперлига доирасидаги сафар ўйинига бормайди

Жамоада харажатларни қоплаш учун маблағ мавжуд эмас.

custom img

UEFA FIFA тижорий режасидан воз кечмаса, ЖЧни бойкот қилади

UEFA ва унга аъзо 55 та миллий футбол ассоциацияси FIFA Жаҳон чемпионати бўйича янги тижорий режасини бекор қилмаса, ташкилот мусобақаларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

custom img

FIFA собиқ Президенти Жаҳон чемпионатига инвестор жалб этиш режасини танқид қилди

У мундиал тижорат активи эмас, балки жаҳон футболининг маданий мероси эканини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон терма жамоаси FIFА кунларида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади

Учрашув Жанубий Кореяда бўлиб ўтади.

custom img

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026'нинг энг чиройли 2-голи деб топилди

Шомуродов гуруҳ босқичининг учинчи турида Конго ДР дарвозасига гол киритганди.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради

Ҳусанов ўтган мавсум клуб сафида 37 та учрашув ўтказиб, жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"