Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг 3 та маданий мероси ЮНЕСКО рўйхатига киритилди

“Ўзбекистон кулолчилик санъати” комиссия аъзолари томонидан юқори баҳоланган.

Ўзбекистоннинг 3 та маданий мероси ЮНЕСКО рўйхатига киритилди

 

ЮНЕСКО Ҳукуматлараро қўмитасининг 18-сессиясида Ўзбекистондан учта номинация инсониятнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилди.

 

“Ўзбекистон кулолчилик санъати” номинацияси комиссия аъзолари томонидан юқори баҳоланган. Бу эса ҳунармандчиликнинг чуқур тарихга эгалиги, кулолчилик соҳасидаги билимларнинг авлоддан-авлодга ўтиб келаётганидан, уни асраб-авайлашда ёшлар фаол иштирок этаётганидан далолат беради.

 

“Кулолчилик Ўзбекистоннинг энг қадимий ва ноёб халқ амалий санъати саналади. Риштон, Бухоро, Гурумсарой, Тошкент, Хоразм, Самарқанд, Қашқадарё каби кулолчилик мактаблари кулолчиликнинг асосий марказларига айланди. Улар бир-биридан маҳсулот ясалиши, нақшлари, ранги ва шакллари билан ажралиб туради”, – дейди фонд вакиллари.

 

ЮНЕСКО Бош конференсиясининг 2025 йилги сессияси Самарқандда бўлиб ўтади.

custom img

Саида Мирзиёева Пекиндаги Хитой Коммунистик партияси тарихи музейига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева Хитойнинг бир асрлик тараққиёт йўлини акс эттирувчи мажмуа ҳақидаги таассуротларини билдирди.

custom img

Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан 558 нафар ватандош давлат мукофотлари билан тақдирланди

Маросимда Шавкат Мирзиёев мукофотларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди.

custom img

Саида Мирзиёева Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан ҳам учрашди

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

“Электр узилди” деган гап одамларнинг эсидан чиқиб кетди — Шавкат Абдураззоқов

Наманган вилояти ҳокими вилоятда электр таъминоти яхшилангани ва йирик энергетика лойиҳалари амалга оширилаётганини таъкидлади.

custom img

Ҳомиладорлик ва касаллик нафақалари “Baraka” ижтимоий картасига ўтказилади

Нафақа олиш учун банкка бориш, алоҳида ҳисоб очиш ёки қўшимча ариза топшириш талаб этилмайди.

custom img

“Бу сизларга янги куч-ғайрат ва илҳом беради” — Шавкат Мирзиёев

Президент давлат мукофотларини тантанали равишда топшириб, уларга келгуси фаолиятида янги куч ва илҳом тилади.

custom img

COP17: Ўзбекистонда ерларни тиклаш учун янги инвестиция ташаббуслари илгари сурилди

Тадбирда Қорақалпоғистон тажрибаси, ерларни тиклаш лойиҳаларини молиялаштириш ва янги илмий-амалий марказлар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чўлларни ўзлаштирган деҳқондан уста-наққошгача — фидойи юртдошлар мукофотланди

Сурхондарёлик меҳнат фахрийси Абдусаттор Қурбоновнинг деҳқончиликни ривожлантириш ва чўлларни ўзлаштиришдаги меҳнати алоҳида эътироф этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"