Путин Исорил бош вазири билан телефонлашди
Мулоқот салкам 1 соат давом этган.

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Владимир Путин билан телефон суҳбати ўтказди.
Бош вазир Россия фуқаролигига эга бўлган Исроил фуқаросини озод қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун Россияга миннатдорлик билдирган.
Нетаняху Тел-Авивнинг Яқин Шарқдаги можаро бўйича БМТ ва бошқа жойларда Россия вакилларининг позициясидан норозилиги ҳақида гапирди. У, шунингдек, Москва ва Теҳрон ўртасидаги ҳамкорликни танқид қилган.
Путин ва Нетаняху ўртасидаги суҳбат тахминан 50 дақиқа давом этган.
Бу Яқин Шарқда можаро авж олганидан бери икки етакчи ўртасидаги иккинчи телефон мулоқоти бўлди. Охирги марта улар октябрь ойининг ўрталарида гаплашишган. Кейин Россия раҳбари яна бир бор Москванинг позициясини баён қилди: муаммони адолатли ҳал қилиш фақат Исроил билан тинч-тотув яшаётган мустақил Фаластин давлатини яратиш орқали мумкин.







