Эмери жамоасининг муваффақият сири нимада?
Клуб айни вақтда АПЛда пешқадамлар орасида бормоқда.

"Астон Вилла" бир вақтнинг ўзида ажойиб рекорд ўрнатди. Шанба куни «Арсенал» Англия чемпионатида пешқадамликни бой берди. Жамоа ўз майдонида “Астон Вилла”ни мағлуб эта олмади. Учрашувни мезбонлар анча кучли бошлашди. «Арсенал»нинг прессинги аввалига иш бермади. "Астон Вилла" футболчилари эса бу босимни енгиб ўтишди ва улар ҳам ҳужум қилишни бошлашди. Макгиннинг еттинчи дақиқада урган голи эса якунда жамоага ғалаба келтирди.
«Арсенал» футболчиларидан бирортаси қўпол хатога йўл қўймаган бўлсада Эмери қўллаган чиройли тактика барчасини "Астон Вилла" тарафига ҳал қилди. Тезкор паслар Макгиннинг ўзида бир нечта яхши имкониятлар яратишга сабаб бўлди.
Биринчи бўлимнинг охирида чап қанотдан қилинган ҳужумлар эвазига «Арсенал» устунликка эга бўлди. Бир эпизодда жамоа уюштирган ҳужум натижасида тўп деярли дарвоза чизиғини кесиб ўтди. Чап қанотдан бўлган яна бир узатмадан сўнг ташкил этилган ҳужум ҳам натижасиз якунланди.
Иккинчи бўлим ҳам худди шундай шиддатли давом этди. Ҳамда яна меҳмонларда кўпроқ имкониятлар бўлди. Кўп ўтмай, тўп «Вилла» жамоасининг дарвоза устунига тегиб майдонга қайтди. Сўнгра Сака гол урди, аммо инглиз футболчиси бироз офсайдда қолгани учун гол бекор қилинди. «Арсенал» бош мураббийи қўлдан бой берилган вазиятларни кўриб, юзини чангаллади. Артета ўйинда сариқ карточкалар сабабли дисквалификация қилинди.
«Арсенал»да қайтиш учун етарлича имкониятлар бўлди (12 зарба, бештаси аниқ), лекин гол ура олмади. Айни вақтда АПЛ турнир жадвалида «Арсенал»дан бир очко олдинда бораётган «Ливерпул» етакчилик қилмоқда. "Астон Вилла" эса амалдаги чемпионни ҳам, висе-чемпионни ҳам уч кун ичида мағлуб этиб, жадвалдаги ўрнини мустаҳкамлаб олди. Шу билан бирга, улар уй учрашувларида қаторасига 15-ғалабасини қўлга киритишди. Бу топ бўлмаган клублар учун энг ажойиб рекорд ҳисобланади.







