Каземиро машғулотларга қайтди
У "Бавария" ва "Ливерпул"га қарши майдонга тушиши мумкин.

"Манчестер Юнайтед" яримҳимоячиси Каземиро жароҳатидан тикланиб, жамоа машғулотларига қайтди.
31 ёшли бразилиялик футболчи октябрь ойидан буён "Манчестер Юнайтед" сафида майдонга тушмаётганди. У Бразилия миллий жамоаси сафида жароҳат олиб, тикланиш жараёнини ўтказаётганди.
Каземиро якшанба кунидан жамоа машғулотларига қайтган. Қайд этилишича, у сешанба куни ЕЧЛ 6-тури доирасидаги "Бавария" ва якшанба кунги АПЛ доирасидаги "Ливерпул"га қарши ўйин қайдномасидан жой олади.
Эслатиб ўтамиз, 17 декабрь куни "Энфилд"да ўтадиган учрашувни манчестерликлар сардори Бруну Фернандеш дисквалификация сабабли ўтказиб юборади.







