Нью-Йоркдан Тошкентга учган самолёт фавқулодда қўнди
Бунга бортда йўловчилардан бири зўравонлик қилгани сабаб бўлган.

Нью-Йоркдан Тошкентга учган Uzbekistan airways авиакомпанияси ҳаво кемасида зўравонлик қилган йўловчи туфайли Санкт-Петербург аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлди.
Ҳолат бугун, 11 декабрь куни соат 07:35 да HY102 Нью-Йорк – Тошкент рейсида содир бўлган. Boeing 787 ҳаво кемаси сардори йўналиш бўйлаб муқобил аэродромга қўнишга қарор қилган. Бортдаги муаммо ҳақида радиоалоқа орқали хабар берилган. 1991 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси полиция ходимлари томонидан рейсдан олиб чиқилган.
Керакли протседуралар амалга оширилгач, ҳаво кемаси белгиланган аэропортга парвозни давом эттиради.
HY102 рейсининг Тошкентга етиб келиши Тошкент вақти билан 13:00 га белгиланган.







