Тошкентда йўловчи автобусдан йиқилиб жароҳатланди
Ҳолат юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ изоҳ берди.

Кеча, 10 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида автобус ва йўловчи иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Ҳолат соат 15:30 ларда Мирзо Улуғбекр тумани Қорасув мавзесида юз берган. "Юнусобод мавзеси 9 даҳаси – Чингелди маҳалласи" йўналишида ҳаракатланаётган автобус “Универсам бекати”да йўловчиларни тўлиқ тушуриб-чиқариб бўлмасдан ҳаракатланиши оқибатида автобусга ҳали чиқиб улгурмаган йўловчи йиқилиб тушиб тан жароҳати олган.
Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойга дарҳол тез-тиббий ёрдам ходимлари чақирилган. Ташхис натижаларига кўра, йўловчи юз қисми пешонасидан енгил тан жароҳати олганлиги ҳамда ўнг қўли цинганлиги аниқланган.
Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилиб, дастлабки тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







