Ўзбекистон

Ўзбекистонда қанча бола мактабгача таълим билан қамраб олинган?

МТТларда амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилди.

Ўзбекистонда қанча бола мактабгача таълим билан қамраб олинган?

 

Ўзбекистонда мактабгача таълим ташкилотларида яратилган шароитлар ва қамров даражасини ошириш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилди.

 

Бугунги кунда республика бўйича мактабгача таълим ташкилотлари сони 33 942 тани ташкил этмоқда.

 

Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига 29 420 та мактабгача таълим ташкилотларга 2 103 752 нафар болалар қамраб олиниб, йил бошига нисбатан мактабгача таълим ташкилотлари сони янги қурилган ва янги ташкил этилган давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳисобига 3 982 тага ортганлигини, уларга қўшимча 65 минг нафарга яқин болалар қўшимча қамраб олинганлигини кўрсатмоқда.

 

Мазкур кўрсатгичга қуйидагилар ҳисобга эришилди:

 

—182 та (57 та янги қуриш ва 113 та реконструкция қилиш, 2 та мукаммал таъмирлаш) давлат МТТларда қурилиш таъмирлаш ишлари амалга оширилди;

 

—71 та ДХШ асосидаги НМТТлар (7 100 ўрин) ҳамда 4 402 та (116 998 ўрин) оилавий шаклдаги НМТТлар ташкил этилди;

 

—чекка ҳудудларида мактабгача таълим хизматларини ташкил этиш мақсадида қўшимча равишда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларига 7 та ISUZU автобуслари қайта жиҳозланган ҳолда етказиб берилди. Натижада бугунги кунда Республика бўйича 156 та МФЙларда қайта жиҳозланган 72 та ISUZU HS-40 автобусларда ташкил этилган 429 та мобил гуруҳларда 9,5 минг нафар 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қамраб олинди.

 

ЮНИСEФ ташкилоти билан ҳамкорликда Наманган ва Хоразм вилоятларида мактабгача таълимнинг муқобил шакли бўлган  20 та “Турли хил ёшдаги мактабгача таълим гуруҳлари” (ўйин гуруҳлари) ташкил этилиб, уларга жами 496 нафар болалар қамраб олинди.

 

Жаҳон банки билан ҳамкорликда “Болани эрта ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Наманган ва Самарқанд вилоятларида “Илк ривожланиш марказлари” 3 та модель бўйича фаолияти йўлга қўйилди.

 

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳар, Термиз ва Музработ туманларидаги Афғонистон давлатидан ўтиб келган оилалар фарзандлари учун 10 та давлат мактабгача таълим ташкилотларида  400 нафар болаларга ЮНИСEФ Халқаро болалар ташкилоти Европа Иттифоқининг молиявий кўмаги ёрдамида “Кўп тилли инклюзив таълим гуруҳлари” ташкил этилди.

 

6 ёшли болаларни мактабга тайёрлов тизими билан қамраб олиш даражасини 92 фоизга етказиш юзасидан қуйидаги чоралар кўрилди.

 

Мактабгача таълим билан қамраб олинган 661 945 нафар (93 %) 6 ёшли болаларнинг 170 721 нафари 7 560 та бошланғич таълимга бир йиллик бепул мажбурий тайёрлов гуруҳларига, 456 769 нафари 13 055 та тўлиқ кунлик тайёрлов гуруҳларига, 33 429 нафари 3 298 та қисқа муддатли тайёрлов гуруҳларига қамраб олинди.

 

2023 йил давомида 98 та тўлиқ кунлик, 271 та қисқа муддатли, 1 384 та мажбурий бепул тайёрлов гуруҳлари ташкил этилиши натижасида жами 711 768 нафар 6 ёшли болаларнинг 661 945 нафари, ёки 93,0 фоизи қамраб олинди.

 

Мазкур гуруҳлар 9 турдаги мебель ва бошқа жиҳозлар, 36 номдаги ўқув-методик воситалар, дидактик қўлланмалар, кўргазмали материаллар, ўйин ва ўйинчоқлар тўпламлари билан таъминланди.

 

custom img

Ҳомиладорлик ва касаллик нафақалари “Baraka” ижтимоий картасига ўтказилади

Нафақа олиш учун банкка бориш, алоҳида ҳисоб очиш ёки қўшимча ариза топшириш талаб этилмайди.

custom img

“Бу сизларга янги куч-ғайрат ва илҳом беради” — Шавкат Мирзиёев

Президент давлат мукофотларини тантанали равишда топшириб, уларга келгуси фаолиятида янги куч ва илҳом тилади.

custom img

COP17: Ўзбекистонда ерларни тиклаш учун янги инвестиция ташаббуслари илгари сурилди

Тадбирда Қорақалпоғистон тажрибаси, ерларни тиклаш лойиҳаларини молиялаштириш ва янги илмий-амалий марказлар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чўлларни ўзлаштирган деҳқондан уста-наққошгача — фидойи юртдошлар мукофотланди

Сурхондарёлик меҳнат фахрийси Абдусаттор Қурбоновнинг деҳқончиликни ривожлантириш ва чўлларни ўзлаштиришдаги меҳнати алоҳида эътироф этилди.

custom img

558 нафар фидойи инсон юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев барча ютуқлар халқнинг фидокорона меҳнати билан қўлга киритилаётганини таъкидлади.

custom img

Шавкат Мирзиёев ўзбек халқига миннатдорлик билдирди

Президент Янги Ўзбекистоннинг сўнгги ўн йилликдаги асосий натижаларини қайд этди.

custom img

“35 йил — тарих учун жуда қисқа давр, аммо асрга татигулик давр бўлди” — Шавкат Мирзиёев

Президент иштирокида давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтмоқда.

custom img

Мўғулистон Президенти Ўзбекистон Миллий павильонига ташриф буюрди

Ухнаагийн Хурэлсух Ўзбекистонда экология ва иқлим ўзгариши соҳасида амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолаб, икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"