Роналду Ҳоландга етиб олди
У 2023 йилда энг кўп гол урган.

“Ал Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду 2023 йилдаги 50-голини урди. 38 ёшли португалиялик футболчи Саудия Арабистони Қирол кубоги чорак финалида "Аш-Шабаб" дарвозасига гол урди.
Шу тариқа, Роналду клуб ва терма жамоа сафида 49 тадан гол урган ҳужумчилар Ҳарри Кейн ва Килиан Мбаппени ортда қолдирди ва ҳужумчи Эрлинг Ҳоландга (50 та гол) етиб олди.
"Ал-Наср" "Аш-Шабаб"ни 5:2 ҳисобида мағлуб этди ва турнирнинг ярим финалига йўл олди. Эслатиб ўтамиз, Роналду «Ал-Наср»да 2023 йилнинг январидан буён тўп сурмоқда.







