Тошкентда 7 нафар автобус ҳайдовчиси ишдан олинди
Улар ҳаракат вақтида телефондан фойдалангани учун меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Кеча, 11 декабрь куни «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ бошқарув раиси Анвар Жураев томонидан автобусни бошқариш вақтида уяли алоқа телефонидан фойдаланиш ҳолати юзасидан назорат тадбири ўтказилди.
Рейд натижалари бўйича 7 нафар ҳайдовчи автобусни бошқариш вақтида уяли алоқа воситасидан фойдаланаётганлиги аниқланган. Амалдаги йўл ҳаракати қоидалари ва корхона ички меҳнат тартиб қоидаларини бузганлиги учун 7 нафар ҳайдовчилар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.







