"Барселона" Онанани сотиб олмоқчи
У айни вақтда АПЛда тўп сурмоқда.

"Барселона" мутасаддилари таркибни кучайтира оладиган футболчини Англия Премьер-лигасидан топди.
Журналист Фернандо Полонинг ёзишича, каталонияликлар "Эвертон" вакили Амаду Онанани Испанияга таклиф қилмоқчи. Онананинг майдондаги асосий позисияси таянч ҳудуди ҳисобланади. Бундан ташқари, истеъдодли футболчи ҳимоя маркази ёки марказий ярим ҳимоячи вазифасини ҳам бажара олади.
22 ёшли Амаду Онана Трансфермаркт портали экспертлари томонидан 50 миллион еврога баҳоланмоқда.
Бу футболчи халқаро майдонда Бельгия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда ва ҳозиргача тўққизта учрашувда майдонга тушган.







