Ўзбекистонда қишга тайёргарлик кўрилмаганмиди?
Бу бўйича йил давомида қилинган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Қор ёғиб, совуқ кунлар тушиши билан энергетика тизими асосий муҳокама мавзусига айланди. Жамоатчиликнинг саволи битта: қишга етарлича тайёргарлик кўрилганми?
Маълум қилинишича, республика бўйича жами 100 та юқори кучланишли подстанция, 11,5 мингта трансформатор ва 34 минг километр тармоқлар янгиланган.
675 мегаваттга тенг янги қувватлар ишга туширилган, йил охиригача яна 1997 мегаваттли 8 та йирик электр станцияси иш бошлаши кутилмоқда.
Аҳоли ва корхоналарни табиий газ билан барқарор таъминлаш мақсадида қўшимча 5 миллиард куб метр кафолатли газ манбалари ҳал қилинган. Ерости омборларида етарлича газ захираси жамланган.
Ҳозир энергетика соҳаси 24 соатлик иш режимига ўтказилган. Масъул ташкилотлар барча муаммони ўша заҳоти ечиш учун шай ҳолатга келтирилган. Қарийб 7 минг 200 нафар ходимни ўзида жамлаган 1 минг 691 та бригада туну кун ҳар қандай вазиятга тайёр.







