энг долзарб

Самарқанддан водийгача: метан "заправка"ларнинг ярми вақтинча ёпилди

Газ тўлдириш шохобчалари қўшимча чекловлар киритилди.

Самарқанддан водийгача: метан "заправка"ларнинг ярми вақтинча ёпилди

 

Аҳоли истеъмолчиларида узилишларнинг олдини олиш мақсадида бугун, 13 декабрь кунидан пойтахт, Самарқанд, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги АГТКШ фаолиятида қўшимча чекловлар киритилди. 

 

«Ҳудудгазтаъминот» хабарига кўра, ҳозирги вақтда белгиланган график бўйича 1179 тадан 547 АГТКШ иш фаолиятида. Улар эрталаб соат 6:00 дан 12:00 гача очиқ бўлади.

 

Энергетика вазирлиги 8 декабрь куни хабар берганидек, 7−16 декабргача кутилаётган совуқ даврда газ босимининг пасайиши кутилмоқда (0 даража — 8 декабр, -16 даража — 12 декабр). Шундан келиб чиқиб, «аҳолини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида» метан шохобчаларининг иш вақтини чеклаш чоралари кўрилмоқда.

 

Декабрда совуқ тушиши билан Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида метан заправкалар фаолияти чекланган ва шохобчалар соат 8:00 дан 17:00 гача ишлай бошлаганди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"