Тошкент — Наманган ўртасида мунтазам темирйўл қатнови йўлга қўйилди
Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги маълум қилди.

Тошкент шаҳри ва республиканинг бошқа ҳудудларига поезд қатновлари эндиликда Наманган шаҳридаги темирйўл вокзалидан амалга оширилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, ҳафтанинг душанба, сешанба, чоршанба, жума ва шанба кунлари Наманган вокзалидан Тошкентга жўнаш мумкин.
Тошкентдан Наманган шаҳрига келувчилар учун душанба, сешанба, пайшанба ва жума кунлари қатнов мавжуд.
Бу йўналишни йўлга қўйилгани ноқулай об-ҳаво шароитида йўловчиларнинг Поп туманига бориш ва келиш, Қамчиқ довонидаги машаққатлардан қутқаради.







