“Метан заправка”лар фаолияти тўлиқ тикланиши кутилмоқда
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ бу бўйича маълумот берди.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ томонидан ҳозирги вақтда табиий газни тенг тақсимлаш ва истеъмолчиларга бир маромда етказиб бериш бўйича барча зарурий чоралар кўрилмоқда. “Зангори ёқилғи” тўлиқ ҳажмда етказиб бериляпти, етишмовчилик кузатилмаяпти. Аммо айрим жойларда истеъмол ортгани сабабли газ босими пасайиши кузатилмоқда ва истеъмолчилар томонидан мурожаатлар келиб тушмоқда.
Муаммолар кузатилган жойларда газ таъминотини яхшилаш борасида соҳа мутахассислари томонидан барча керакли ишлар давом эттирилмоқда. 2023 йилнинг 13 декабрь куни газ таъминоти ташкилотлари томонидан аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларга 113,5 млн куб метр табиий газ етказиб берилди. Бундан ташқари суюлтирилган газ истеъмолчиларига 2223 тонна ёқилғи етказилган.
Айни вақтда чекловлар киритилган пойтахт, Самарқанд, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги АГТКШлар фаолиятини қисқа фурсатда тиклаш мақсадида тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.







