Ўзбекистон

Туркий давлатлар божхона хизматлари раҳбарлари Тошкентда йиғилди

Асосий эътибор ташкилотнинг 2022 йилдаги Самарқанд саммитида имзоланган Туркий давлатлар ўртасида Соддалаштирилган божхона йўлагини жорий этиш тўғрисида Битимни ҳаётга татбиқ этишга қаратилди.

Туркий давлатлар божхона хизматлари раҳбарлари Тошкентда йиғилди

 

Аввало, таъкидлаш жоизки, мазкур нуфузли халқаро тадбирда ташкилотга аъзо Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон ҳамда кузатувчи давлат - Венгрия божхона хизмати раҳбарлари, Туркий давлатлар ташкилоти котибияти иштирок этди. Шунингдек, Грузия божхона хизмати раҳбари фахрий меҳмон сифатида иштирок этди.

 

Меҳмонлар дастлаб Божхона қўмитасининг замонавий Божхона расмийлаштируви маркази ва Марказий божхона лабораторияси билан танишиб, мамлакатимизда божхона соҳани рақамлаштириш йўналишида эришилган энг илғор ютуқларни эътироф этишди.

 

Пойтахтимиздаги Симпозиумлар саройида ўтказилган Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар божхона хизматлари раҳбарларининг 9-йиғилиши асосий эътибор ташкилотнинг 2022 йилдаги Самарқанд саммитида имзоланган Туркий давлатлар ўртасида Соддалаштирилган божхона йўлагини жорий этиш тўғрисида Битимни ҳаётга татбиқ этишга қаратилди.

 

Шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти ҳудудида ягона транзит тармоғини шакллантириш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Бунда ТИР Конвенциясининг электрон тартиботи - eTIR халқаро тизимини ташкилот ҳудудида тўлиқ қамраб олиш муҳим. Бу эса энг аввало ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида ўзаро товар айланмаси ҳажмини ошириш, ушбу жараёнда сарфланадиган вақт ва молиявий харажатларни қисқартиришда муҳим аҳамият касб этади.

 

Ушбу халқаро тизимга Озарбайжон, Ўзбекистон ва Грузия қўшилган бўлиб, 2022 йил декабрь ойида дунёда илк бор Озарбайжон ва Ўзбекистон биринчи eTIR ташувини амалга оширган.

 

Йиғилишда Божхона қўмитаси Раиси Акмалхўжа Мавлонов eTIR ташувлари бўйича минтақавий ўзаро ҳамкорликка хизмат қилувчи Экспертлар ишчи гуруҳини ташкил этиш таклифини илгари сурди.

custom img

Саида Мирзиёева Пекиндаги Хитой Коммунистик партияси тарихи музейига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева Хитойнинг бир асрлик тараққиёт йўлини акс эттирувчи мажмуа ҳақидаги таассуротларини билдирди.

custom img

Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан 558 нафар ватандош давлат мукофотлари билан тақдирланди

Маросимда Шавкат Мирзиёев мукофотларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди.

custom img

Саида Мирзиёева Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан ҳам учрашди

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

“Электр узилди” деган гап одамларнинг эсидан чиқиб кетди — Шавкат Абдураззоқов

Наманган вилояти ҳокими вилоятда электр таъминоти яхшилангани ва йирик энергетика лойиҳалари амалга оширилаётганини таъкидлади.

custom img

Ҳомиладорлик ва касаллик нафақалари “Baraka” ижтимоий картасига ўтказилади

Нафақа олиш учун банкка бориш, алоҳида ҳисоб очиш ёки қўшимча ариза топшириш талаб этилмайди.

custom img

“Бу сизларга янги куч-ғайрат ва илҳом беради” — Шавкат Мирзиёев

Президент давлат мукофотларини тантанали равишда топшириб, уларга келгуси фаолиятида янги куч ва илҳом тилади.

custom img

COP17: Ўзбекистонда ерларни тиклаш учун янги инвестиция ташаббуслари илгари сурилди

Тадбирда Қорақалпоғистон тажрибаси, ерларни тиклаш лойиҳаларини молиялаштириш ва янги илмий-амалий марказлар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чўлларни ўзлаштирган деҳқондан уста-наққошгача — фидойи юртдошлар мукофотланди

Сурхондарёлик меҳнат фахрийси Абдусаттор Қурбоновнинг деҳқончиликни ривожлантириш ва чўлларни ўзлаштиришдаги меҳнати алоҳида эътироф этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"