"Барса" Хави ўрнига бошқа мураббий топди
Унинг ўрнини "Жирона" мураббийи эгаллаши мумкин.

"Жирона" бош мураббийи Анхел Мичел «Барселона» устози Хави Эрнандес ўрнини эгаллайди.
Маълумотларга қараганда, "Жирона"ни Испания чемпионатининг етакчилари қаторига қўшган Мичелнинг агентлари Каталония клуби мутасаддилари билан октябрь ойидан бери уч маротаба учрашган.
Агар мураббий фаолиятида жиддий ўзгаришлар рўй бермаса, каталонияликлар кейинги мавсум олдидан жамоани Мичелга топширадиган бўляпти.
Агар "Барселона" ўйинида мавсум охиригача пасайиш кузатилиб, Хави Эрнандес истеъфога чиқариладиган бўлса, асосий таркибни ёшлар жамоасида ишлаётган Рафа Маркес вақтинча бошқариб туради.







