Ўзбекистон

Эрон ўзбекистонликлар учун виза режимини бекор қилди

Мамлакат вазирининг қайд этишича, Эрон дунё, одамлар билан мулоқот қилмоқчи, эронофобия билан курашмоқчи.

Эрон ўзбекистонликлар учун виза режимини бекор қилди

 

Эрон Вазирлар Маҳкамаси бир томонлама тартибда 32 давлат билан виза режимини бекор қилишни маъқуллади. 

 

Виза режими бекор қилинган мамлакатлар орасида Ўзбекистон ҳам бор. Шунингдек, рўйхатдан БАА, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Қатар, Кувайт, Ҳиндистон, Россия, Ливан, Қирғизистон, Тожикистон, Тунис, Мавритания, Танзания, Зимбабве, Маврикий, Сейшел ороллари, Индонезия, Бруней, Япония, Сингапур, Камбожа, Малайзия, Виетнам, Бразилия, Перу, Куба, Мексика, Венесуэла, Босния ва Ҳерцеговина, Сербия, Хорватия ва Беларус ҳам жой олган. 

 

Янгилик тўғрисида Эрон маданий мерос, ҳунармандчилик ва туризм вазири Иззатуллоҳ Зурғомий Теҳрондаги Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан сўнг журналистларга маълум қилди. 

 

Эрон вазирининг қайд этишича, ҳукумат бутун дунёга мамлакат эшикларини очмоқчи. 

 

"Эрон дунё, одамлар билан мулоқот қилмоқчи, эронофобия билан курашмоқчи. Виза режимининг бир томонлама бекор қилиниши Эронга бемалол келадиган чет эл фуқаролари билан мулоқот қилиш учун имкониятдир", — деб таъкидлади Зурғомий

 

Вазир сўзларига кўра, дастлаб 60 мамлакат билан виза режимини бекор қилиш таклифи берилган. Аммо якунда 33 таси маъқулланган.

custom img

625 граммлик «юк»: уч ҳолат фош этилди

Хоразм ва Жиззахда ўтказилган тезкор тадбирларда гиёҳвандлик воситалари яширилган учта ҳолат фош этилди.

custom img

Экополиция ходими ўлими: уч нафар шахсга жиноят иши қўзғатилди

Экополиция инспектори Сирдарё дарёси ўзанида ўтказилган тезкор рейд давомида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган эди.

custom img

Рейсингиз кечикдими? Энди сизга компенсация тўланиши мумкин

Рақобат қўмитасига ҳаво транспорти хизматлари бўйича мурожаатлар сони йилнинг биринчи ярмида 4,1 бараварга ошган.

custom img

Навоийдаги конда фожиа: икки ишчи ҳалок бўлган, жабрланганлар ҳам бор

Ҳозирча НКМК воқеа юзасидан расмий муносабат билдирганича йўқ.

custom img

20 миллионлик жаримани “йўқ қилиш” 500 долларга тушди

Самарқанддa “Энергосавдо” муҳандиси 20 млн сўмлик жаримани бекор қилиш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Глинкадаги портлашдан кейин “навбат” яна 10 та газ қувурларига келди

Ҳодисадан сўнг Тошкентнинг бошқа ҳудудларидаги газ тармоқларини текшириш учун махсус ишчи гуруҳ тузилди.

custom img

2 200 доллар эвазига “Умра”: фирма вакиллари қўлга тушди

Фарғона ва Наманганда фуқароларни ноқонуний равишда “Умра” зиёратига юборишни ваъда қилиб, пул талаб қилган сайёҳлик фирмаси вакиллари қўлга олинди.

custom img

77 та чиқинди полигонида саралаш хизмати бўйича танлов эълон қилинди

Танлов орқали чиқиндиларни саралашни йўлга қўйиш ва қайта ишлашга йўналтириладиган чиқиндилар ҳажмини ошириш кўзда тутилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"