Менинг телефон рақамим ўзгармади — Макрон
Франция Президенти Путин билан алоқаларни давом эттиришга тайёрлигини айтди.

Франция раҳбари Эммануэл Макрон Россия президенти Владимир Путин билан мулоқотни давом эттиришга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда у Европа Иттифоқи саммити якунларига бағишланган матбуот анжуманида айтиб ўтган.
Унинг сўзларига кўра, агар Путин жиддий таклифларга эга бўлса ва халқаро ҳуқуқ асосида тинч йўл билан келишувга эришадиган мулоқотни давом эттиришга тайёр бўлса, Франция ҳар доим ёрдам берадиган ва натижага эришиш учун саъй-ҳаракатларини аямайдиган давлат бўлиб қолади.
Президент, шунингдек, телефон рақами ўзгармаганини ҳам қўшимча қилган.







