Ўзбекистон

Ўзбекистонда 14 та “Кичик бизнесга кўмаклашиш ҳудудий марказлари” ташкил этилди

Ушбу марказларда кичик бизнес лойиҳаларини танлаш, ташаббускорларни ўқитиш билан боғлиқ комплекс хизматлар кўрсатилади.

Ўзбекистонда 14 та “Кичик бизнесга кўмаклашиш ҳудудий марказлари” ташкил этилди

 

Бугун, 15 декабрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ фаолиятининг устувор йўналишларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 18 августдаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида кичик бизнесни янада қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди.

 

Мазкур мулоқотда қайд этилган вазифаларни ўзида жамлаган ва тадбиркорлик муҳитини яхшилашга оид яқин ва узоқ истиқболдаги мақсадларни акс эттирувчи муҳим ҳужжатлар қабул қилинди.

 

Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентабрдаги “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори бизнес соҳаси ривожи учун янги имкониятларни яратди.

 

Қарорга асосан кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича “узлуксиз хизматлар занжири”ни яратиш мақсадида “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури”ни амалга ошириш белгиланди.

 

Дастурни 2023-2026 йилларда амалга ошириш учун давлат маблағлари ҳисобидан 6 трлн. сўм ва халқаро молия институтларининг 1,2 млрд. АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари йўналтирилиши кўзда тутилмоқда.

 

“Бизнесни ривожлантириш банки” акциядорлик тижорат банки Дастурни амалга ошириш ва уни доимий равишда такомиллаштириб бориш бўйича асосий таянч банк сифатида белгиланган.

 

Матбуот анжуманида банк томонидан Дастур ижроси доирасида амалга оширилаётган ва келгусида кўзда тутилаётган чора-тадбирлар, Дастур иштирокчиларини танлаб олиш тартиби ва молиявий ва консултатив қўллаб-қувватлаш дастаклари ҳақида ахборот берилди.

 

Хусусан, “Бизнесни ривожлантириш банки” AТБ таъсисчилигида “Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси” ва Жамғарма таркибида ҳудудларда 14 та “Кичик бизнесга кўмаклашиш ҳудудий марказлари” ташкил этилгани қайд этилди.

 

Ушбу марказлар орқали кичик бизнес лойиҳаларини танлаш, ташаббускорларни ўқитиш, молиялаштириш, ахборот билан таъминлаш, бизнес режалар ва техник иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш, бозор топиш билан боғлиқ комплекс хизматлар кўрсатилади.

 

Молиявий қўллаб-қувватлаш йўналишида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ёки кенгайтириш учун 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга ҳамда айланма маблағлар учун револвер тарзда 3 йилгача муддатга йиллик Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада 1,5 миллиард сўмгача кредитлар ажратилади.

 

Шу билан бирга, асосий воситаларни сотиб олиш учун лизинг бериш вазифалари белгиланган бўлиб, бунда, 100 миллион сўмгача кредитларни гаровсиз, 150 миллион сўмгача кредитларни гаров талаби 50 фоизгача пасайтирилган ҳолда ажратиш амалиёти татбиқ этилади.

 

Шунингдек, консултатив қўллаб-қувватлаш йўналишида лицензия, рухсатнома ва сертификатлар олиш масалалари, божхона ва солиқ маъмуриятчилиги, экспорт ва импорт операциялари, шартномаларни расмийлаштириш, давлат харидларида иштирок этиш, шунингдек, ер участкалари ва бино-иншоотларни сотиб олиш ёки ижарага олиш ва лойиҳалаштириш вазифалари амалга оширилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 15-ноябрдаги “Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, 2024-2026 йилларда банк бўйича:

 

  • кичик тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитлар қолдиғини 1,7 бараварга ошириш орқали кредит портфелидаги улушини 28 фоиздан 43 фоизга етказиш;

  • 150 мингта кичик тадбиркорлик субъекти фаолиятини йўлга қўйиш ва кенгайтириш;

  • кичик бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан жами 800 миллион АҚШ долларигача миқдорда ресурслар жалб қилиш;

  • 300 миллион АҚШ доллари миқдорида облигация (евробонд)ларни халқаро капитал бозорларида муомалага чиқариш вазифалари белгиланган.

 

custom img

Фарғонада Lacetti йўл четидаги устун ва дарахтга урилиб, ағдарилди

Ҳайдовчига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

custom img

“Миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, дунёдан ёпилиш дегани эмас” — Шерзод Асадов

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида ўтказилаётган “Ислом цивилизацияси: янги дунё, янги ташаббуслар” халқаро медиа форумида замонавий журналистика, сунъий интеллект, сўз эркинлиги ва миллий медиа масалаларига тўхталди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 48,3 млрд долларга етди

Давлат қарзининг 40,7 млрд доллари ташқи, 7,6 млрд доллари эса ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Таълим кредити олиш тартиби: кимларга ва қанча миқдорда берилади?

Талабалар учун таълим кредити олиш тартиби ва асосий шартлар маълум қилинди.

custom img

Сурхондарёда 4 аёл бир аёлни самосуд қилди

Жанжалга ер масаласи сабаб бўлган.

custom img

Ўзбекистонда янги пенционерларнинг 61 фоизи тўлиқ иш стажига эга эмас

2010 йилда бу кўрсаткич 6 фоизни ташкил қилган.

custom img

Мактабгача ва мактаб таълимида ўзбек тилини ўқитиш методикаси такомиллаштирилади

180 нафар педагог ўзбек тилини замонавий методика асосида ўқитиш бўйича семинарда иштирок этмоқда.

custom img

Тошкентда ЙПХ талабига бўйсунмаган рақамсиз Malibu-2 ҳайдовчиси ушланди

ЙПХ ходимлари ҳайдовчига тўхташ ишорасини берган, бироқ у автомобилни кескин ортга буриб, қочишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"