Ўзбекистон антидопинг агентлиги юқори натижа қайд этди
Ташкилот дунё мамлакатлари орасида кучли 1-гуруҳга кирди.

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги дунёдаги 206 та мамлакатлар орасида кучли 1 гуруҳга киритилди.
Жаҳон антидопинг агентлиги (WADA) томонидан 206 та давлатлардаги Миллий антидопинг ташкилотлар фаолиятини 4 гуруҳга бўлинган ҳолда баҳолаб борилади.
1-гуруҳ юқори, 2-гуруҳ яхши, 3-гуруҳ қониқарли ва 4-гуруҳ қониқарсиз. Ўзбекистон бу гуруҳлардан антидопинг соҳасида ёш мамлакат бўлишига қарамай, 1-гуруҳ, яъни фаолияти юзасидан юқори натижалар қайд этган мамлакатлар қаторидан жой олди.
Бу гуруҳда МДҲ мамлакатларидан Ўзбекистон, Белоруссия, Россия ва Қозоғистон жой олган бўлса, Озарбайжон, Арманистон, Қирғизистон 2-гуруҳдан, Тожикистон, Туркманистон ва Малдова 3-гуруҳдан жой олган.







