"Барса" "Нюкасл" ярим ҳимоячисини сотиб олиш учун Левандовскидан қутулмоқчи
Клуб полякни ёзда сотмоқчи.

"Барселона" клубда энг юқори маошга эга бўлган жамоа ҳужумчиси Роберт Левандовскини ёзда сотиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Манбага кўра, Каталония клубининг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсади "Нюкасл" ярим ҳимоячиси Бруно Гимараэс, у ҳам жуда кучли футболчи. У ҳам "Барселона"га ўтишга қизиқмоқда. Таъкидланишича, бразилиялик футболчи инглизларнинг Чемпионлар лигасидаги натижаларидан норози, шунингдек, натижаларга кўра жамоа ушбу турнирга чиқа олмаслигидан хавотирда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВда "Барселона"нинг Гимарасга қизиқиши ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлганди.







