Қарор қабул қилинди
Модрич Мадриддан кетади.

"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Лука Модрич 2023/2024 йилги мавсум охирида испан жамоасини тарк этади.
Хабарларга кўра, футболчининг шартномаси якунланмоқда ва Мадрид клуби раҳбарияти хорватиялик футболчига янги шартнома таклиф қилмасликка қарор қилган.
Модрич Мадридда 2012 йилдан бери ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи "Реал Мадрид" сафида барча турнирларда 18 та ўйин ўтказиб, иккита голли узатмани амалга оширди. Трансфермаркт интернет порталига кўра футболчининг тахминий нархи 10 миллион еврони ташкил қилади.







