энг долзарб

Қуёшда сўнгги 6 йил ичидаги энг кучли чақнаш юз берди

Бугун Ерда кучли магнит бўронлари кутилмоқда.

Қуёшда сўнгги 6 йил ичидаги энг кучли чақнаш юз берди

14 декабрь куни Қуёшда Х2,8 интенсивликдаги кучли чақнаш содир бўлди.

 

"Бизга энг яқин юлдузда бундай интенсивликдаги чақнаш охирги марта 2017 йилда қайд этилган», дейилади хабарда. 

 

NASA ҳам худди шундай интенсивликдаги кучли чақнаш ҳақида ёзди. 

 

"Қуёшдаги чақнашлар М1 дан Х20 гача бўлган даражаларга таснифланади. М ёки Х интенсивлик синфини, рақам эса чақнаш кучини билдиради. М1 — кичик чақнаш, М5 — ўртача, Х1–Х10 кучли, Х20 экстремал. 

Қуёшдаги чақнашлар одатда магнит бўронларига сабаб бўлади. Бу сафарги чақнаш R3 (кучли) даражасида баҳоланган. Бу паст частотали радиоалоқадаги носозликларга олиб келиши, бу эса, ўз навбатида, кемалар ва самолётларнинг ҳолатини аниқлашда хатоларга сабаб бўлиши мумкин".

 

Магнит бўронлари сурункали касалликлар ва юрак-қон томир тизими касалликлари билан оғриган одамларнинг аҳволига салбий таъсир қилади, паст қон босими, анемия, бронхиал астма ва эски жароҳатлар билан оғриган одамлар ҳам безовталикдан шикоят қилиши мумкин. 

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"