Тошкентда ўқувчи тенгдошини пичоқлаб қўйди
Суд уни 3 йилга озодликдан маҳрум қилган.

Тошкентда 9-синф ўқувчиси тенгдошини пичоқлаб қўйди.
Воқеа жорий йил 4 июл куни содир бўлган. 16 ёшли ўқувчи уни сўккан тенгдоши билан гап талашиб, муштлашиб кетади. Воқеага гувоҳ бўлган бошқа йигитлар уларни ажратиб олади. Бироқ, шу куни кечқурун улар телефонлашиб бир-бирини сўкиб, оқшом бирга-бир гаплашиб олишга келишишади.
Маълумотларга кўра, муштлашувга борган ўсмир танишининг белига пичоқ билан зарба беради. Экспертиза пичоқланган йигитнинг жароҳати «ҳаёт учун хавфли» деб топади.
Суд йигитни 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиб, жазони тарбия колонияларида ўташини белгилаган.







