"Реал" ҳимоясида энди ким ўйнайди?
Кеча Алаба жиддий жароҳат олганди.

"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти австриялик футболчи Алабанинг жароҳатидан сўнг кимлар марказий ҳимоячи сифатида ўйнаши мумкинлиги ҳақида гапирди.
"Аурелиен Тчуамени марказий ҳимоячи сифатида ўйнай олади, бу бизнинг заҳира режамиз", - деди Анчелотти.
Эслатиб ўтамиз, Мадрид клуби матбуот хизмати тиббий кўрикдан сўнг австриялик футболчининг чап тиззасидаги хоч боғлами ёрилиши ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берган эди. Футболчи яқин орада операция қилинади.
Алаба бу мавсумда "Реал"нинг ўзаро боғламлари ёрилишидан азият чеккан учинчи футболчига айланди. Аввалроқ дарвозабон Тибо Куртуа ва ҳимоячи Эдер Милитао шундай жароҳат олганди.







