"Мен янги мусобақаларга қарши эмасман"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Гвардиола клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг янги формати ҳақида гапирди.

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола АҚШда бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг янги формати ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
“ФИФА барча клублар томонидан қўллаб-қувватланган қарор қабул қилди. Биз жамоамиз билан АҚШга учамиз ва у ерда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказамиз. ФИФА мусобақани кўпроқ кенгайтиришга қарор қилди. Биз мослашишимиз керак. Мен янги мусобақаларга қарши эмасман, йилдан-йилга тикланиш вақти етишмаслигига қаршиман. Бу мен доимо шикоят қиладиган нарса. Ҳар уч, беш ёки етти кунда ўйнаш яхши, лекин мавсумни тугатгандан сўнг, ҳаммасини қайтадан бошлаш учун вақт керак бўлади", - деди Гвардиола.
Янгиланган форматдаги илк турнир 2025 йилнинг 15 июндан 13 июлига қадар АҚШда бўлиб ўтади.







