Европа комиссияси Х ижтимоий тармоғига қарши тергов бошлади
Илон Маскнинг ижтимоий тармоғи ноқонуний контент ва дезинформацияга қарши курашиш мажбуриятларини бузганликда гумон қилинмоқда.

Илон Маскнинг ижтимоий тармоғи ноқонуний контент ва дезинформацияга қарши курашиш мажбуриятларини бузганликда гумон қилинмоқда.
Брюссел аввалроқ Х Network компаниясини Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги уруш билан боғлиқ ёлғон маълумот тарқатгани учун огоҳлантирган эди. Еврокомиссия маълумотларига кўра, айнан Х платформаси бундай дезинформациянинг энг катта қисмини ташкил қилади.
Мутахассисларнинг фикрича, Маск Twitter'га эгалик қилишни бошлаганидан сўнг, ижтимоий тармоқ контент модерациясини, ҳақоратлаш ва ёлғон маълумотлар тарқалишига қарши кураш чораларини заифлаштирган.





