3 ой сувостида қолган телефон яна ишлай бошлади
Қурилма ярим соатгина сувда ишлаб тура оларди.

Калифорния штатида 3 ой олдин дарёга тушиб кетган телефон олиб чиқилди ва у қайта ишлай бошлади. Ваҳоланки, сматфон 6 метр чуқурликдаги сувга 30 дақиқагина бардош бера оларди.
Гап шундаки, Станислаус дарёсини тозалаётган Ли исмли ғаввос иш вақтида сув ўтларига ўралиб қолган иПҳоне 12 смартфонини топиб олади. У телефонни сувдан чиқариб, олти кун давомида қуритади. Шундан сўнг у телефонни зарядловчига улаганда, қурилма ишлаб кетган.
Ҳайратланарлиси, телефонга пароль ўрнатилмаган эди. Унда галереядаги расмларни ва контактларни бемалол кўриш мумкин эди.
Маълум бўлишича, телефондаги сўнгги видео 4 сентябрь куни худди шу дарёда олинган. Бу иПҳонеънинг тахминан уч ой давомида сув остида қолганини кўрсатади.
Ли қурилмани эгасига қайтариш учун телефонда кўрсатилган айрим контактлар билан боғланишни режалаштирмоқда.







