"Барса" ўртоқлик учрашувида Мексика жамоасига енгилди
Жамоа кичик ҳисобда имкониятни бой берди.

Каталониянинг "Барселона" ва Мексиканинг "Америка" клуби ўртасидаги ўртоқлик учрашуви якунига етди. Учрашув Далласдаги (АҚШ) “Коттон Боул” стадионида бўлиб ўтди ва 3:2 ҳисобида Мексика жамоасининг ғалабаси билан якунланди.
"Барселона"нинг голларига қанот ҳужумчиси Ламин Ямал ва ҳужумчи Марк Гиу муаллифлик қилишди. "Америка" сафида эса ҳужумчилар Жулиан Қуинонес (дубл) ва Энри Мартин гол уришди.
"Барселона" Мексика клуби билан ўйин эвазига тахминан 5 миллион евро ишлаб олиши мумкинлиги аввалроқ хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона"нинг жароҳат олган Марк-Андре тер Штеген, Иниго Мартинес, Маркос Алонсо, Гави, Педри ва Роналд Арауходан ташқари барча асосий футболчилари Далласга йўл олишган.







