"Бу футбол учун муҳим қарор бўлди"
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Европа Суперлигаси ҳақида фикр билдирди.

“Менимча бу футбол учун муҳим қарор эди. Кўриб турибманки, бунга унчалик ишонмайдиган клублар бор, лекин энди бизнинг дунёмизда монополия бўлмайди, ҳаммаси ижобий томонга ўзгаради. Бизни хавотирга солаётган халқаро тақвим клублар, футболчилар учун яхшиланиши мумкин... охир-оқибат нима ижобий эканини вақт кўрсатади", - деди Анчелотти.
Эслатиб ўтамиз, кеча бўлажак Европа Суперлигаси формати тақдим этилган бўлиб, унга кўра, унда учта лигага бўлинган 64 та клуб иштирок этади.







