Бўстонлиқда Gentra жарликка тушиб кетгани айтилди
ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Gentra автомашинаси жарликка тушиб кетгани айтилган видеолар тарқалди.
Вилоят ИИББ хабарига кўра, ҳолат 2022 йилнинг декабрь ойида содир бўлган.
Автомобиль музламада сирғалиб бориши натижасида қияликка тушиб кетган, воқеада ҳеч бир фуқаро жароҳат олмаган. Транспорт воситасига техник шикастланган.







