Олмаотада автобус одамлар устига ҳайдади- видео
Ҳодиса туфайли уч киши ҳалок бўлди.

Маҳаллий нашрларнинг хабар беришича, автобус ҳайдовчиси йўловчилардан бирига йўл ҳақини тўлашни сўраб дакки берган, натижада улар ўртасида можаро келиб чиққан.
Эркак аёлнинг бошига урган, у ҳушини йўқотган ва автобус бошқарувни йўқотиб, бекатдаги одамларга бориб урилган. Уч киши воқеа жойида ҳалок бўлди, тўрт киши жароҳат олди. Ҳайдовчига ҳужум қилган шахс қўлга олинган.







