Қашқадарёда 17 ёшли қизнинг тўйи тўхтатилди
Вояга етмаган қизга шаърий никоҳ ўқиган диний вакилга жавобгарликка тортилган.

Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова эрта никоҳлар ва мактаб ёшидаги қизларга нисбатан унаштирув маросимларини ўтказилиши каби салбий ҳолатлар юзасидан Қашқадарё вилоятининг Кўкдала, Касби ва Косон туманларида ўрганишлар ўтказди.
Ташкил қилинган учрашувларда фарзандларини эрта турмушга бермоқчи бўлган ота-оналар ҳам чақиртирилиб, уларга эрта никоҳнинг салбий оқибатлари тушунтирилган. Бу ҳолатларга йўл қўйган ота-оналар Маъмурий ва Жиноят кодекслари билан белгиланган жавобгарликка тортилиши эслатилган.
Болалар омбудсмани унаштирув маросими ўтказилган деб ижтимоий тармоқларда хабар тарқаган ҳар бир қиз билан учрашиб, улар билан алоҳида холи суҳбат ўтказган.
Шунингдек, туманларда ўрганиш ва таҳлиллар олиб борилган. Бугун, 23 декабрь кунининг ўзида туман ҳокимияти билан биргаликда Косон туманидаги бир оила 17 ёшли қизини тўйи белгинганлиги аниқланган, тўй ва унга боғлиқ барча маросимлар тўхтатилган. ФҲДЁ томонидан қайд этилган никоҳ гувоҳномаси бўлмай шаръий никоҳ ўқиган диний вакил жавобгарликка тортилиши чоралари кўрилган.







