Энг яхши мураббийлар учлиги маълум бўлди
Номзодлар журналистлар берган овозга кўра аниқланди.

Футбол журналистлари берган овозларга кўра Ўзбекистоннинг 2023 йилдаги энг яхши мураббийи бўлишга номзодларнинг якуний учлиги маълум бўлди.
Булар — Жамолиддин Раҳматуллаев (Ўзбекистон U-17), Рўзиқул Бердиев ("Насаф") ва Равшан Ҳайдаров (Ўзбекистон U-20).
Дастлабки рўйхатда Самвел Бабаян ("Навбаҳор"), Максим Шаских ("Пахтакор") ва Темур Кападзе ("Олимпик", Ўзбекистон U-23) ҳам бор эди.







