Жеки Чаннинг аҳволи оғир экани айтилмоқда
ОАВ унинг шифохонага ётқизилгани ҳақида ёзди.

Бугун, 25 декабрь куни хитойлик жанг санъати устаси ва таниқли актёр Жеки Чан Шанхайдаги касалхонага олиб кетилди. Бу ҳақда ОАВ хабар бермоқда.
Норасмий маълумотларга кўра, 69 ёшли актёрнинг аҳволи оғир, шифокорлар унга барча зарур ёрдамни кўрсатмоқда. Жеки Чаннинг касалхонага ётқизилгани ҳақидаги барча хабарлар Хитой ижтимоий тармоқларидан тезда ўчирилиб ташланмоқда. Бундан ташқари, ушбу маълумотни баҳам кўрган фойдаланувчиларнинг аккаунтлари блокланяпти.
Ҳозирча бу ҳақда расмий маълумот берилмаган.





