Якуний учлик маълум бўлди
Ўзбекистоннинг 2023 йилдаги энг яхши футболчиси ким бўлади?

Футбол журналистлари берган овозларга кўра Ўзбекистоннинг 2023 йилдаги энг яхши футболчиси бўлишга номзодларнинг якуний учлиги маълум бўлди.
Булар — Аббосбек Файзуллаев ("ЦСКА", Россия), Остон Ўрунов ("Навбаҳор") ва Абдуқодир Ҳусанов ("Ланс", Франция).
Дастлабки рўйхатда бўлган Шерзод Насрулллаев ("Насаф"), Отабек Шукуров ("Фотиҳ Карагумрук", Туркия), Жалолиддин Машарипов ("Пансеррайкос", Гресия), Игор Сергеев ("Патум Юнайтед", Таиланд), Элдор Шомуродов ("Каляри", Италия), Ҳусниддин Алиқулов ("Ризеспор", Туркия), Одил Ҳамробеков ("Пахтакор"), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор") ва Жамшид Искандеров ("Навбаҳор") курашдан чиқишди.







