Автобус йўлакларида тўхтаманг! Акс ҳолда, машинангиз жаримага "тутилади"
Интеллектуал камералар автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни аниқлай бошлади. Бир кунда 175 нафар ҳайдовчига жарима ёзилган.

Тошкентда 5 та интеллектуал камера автобус йўлакларида тўхтаган машиналарга жарима ёзишни бошлади.
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ хабарига кўра, ҳозирча фақат Амир Темур ва Алишер Навоий кўчаларидаги камералар тўлиқ ишга тушган.

Умумий ҳисобда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни аниқлаш учун 30 та камера ўрнатилган.
24 декабрь куни мазкур кўчаларда тўхташ ва тўхтаб туриш қоидасини бузган 175 та транспорт ҳайдовчисига 680 000 сўмдан жарима ёзилган.







